Ҳабибулла Оқилов нега эътироз билдирилаётган дори ҳамон қабул қилинаётганига изоҳ берди
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда жиддий эътирозларга қарамай, Ўзбекистондаги поликлиникаларда «Плаквенил» дориси тавсия қилиниши давом этаётгани юзасидан изоҳ берди.
«Дори воситаси борки, унинг атрофида гап-сўзлар бўлади. Ҳозирги кунда коронавирусга қарши қўлланаётган дориларнинг барчаси атрофида турли гап-сўзлар мавжуд. Коронавирусни даволашда Ўзбекистоннинг ўз тажрибаси бор. 12 мингга яқин коронавирус беморларини айнан шу дори воситаси ёрдамида тузатиб олдик. Тизимли равишда чет эллик ҳамкасбларимиз билан ҳам тажриба алмашиб турибмиз. АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон давлатларида даво протоколларида «Плаквенил» сақланиб турибди.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга ташриф буюрган бир гуруҳ туркиялик мутахассислар ўзларида амбулатор шароитда ҳам, стационар шароитида ҳам «Плаквенил» даволаш стандартларида борлигини қайд этишди.
Шунингдек, яқинда Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сеченов номидаги университет мутахассислари билан ўтказилган видеоконференцияда рус олимлари коронавируснинг дастлабки кунларида қисқа курс билан «Плаквенил» бериш мақсадга мувофиқлигини айтишди», дея Оқиловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан аксарият давлатлар «Плаквенил»ни коронавирусдан даволашда фойдаланишни тўхтатган.
Аввалроқ препарат Ўзбекистонда ҳам даволаш протоколидан чиқарилган бўлса-да, уни муайян шахслар протоколга қайтаришга уринаётгани маълум қилинган эди. Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Клара Ёдгорова ушбу препаратнинг Covid-19 терапиясида қўлланиши зараридан огоҳлантиргач, «жим юриши»ни талаб қилиб номаълум шахсдан таҳдидли қўнғироқ бўлганини айтганди.
Мавзуга оид
10:49 / 25.12.2020
ССВ: Вазирликлар қўшма қарори талабалар ва педагоглар саломатлигини ўйлаб қабул қилинган
19:16 / 24.12.2020
Шодмонов Трампнинг мақтовидан кейин гидроксихлорохинни сотиб олиш масаласи кўрила бошланганини айтди
10:59 / 22.12.2020
Бош вазир рухсати билан яна гидроксихлорохин олинмоқда. Талабалар бу шубҳали дорини қабул қилишга мажбурми?
16:19 / 19.12.2020