Ҳароратни тушириш, иштаҳа очиш – тешик далачой қайнатмасининг фойдалари ҳақида
Tешик далачой (далачой) ўсимлиги сариқ, юлдуз шаклида бўлиб, юз йиллардан буён шифобахш гиёҳ сифатида фойдаланилади. Далачой ёғи терини тозалашда жуда кенг қўлланилади. Шунингдек, унинг қайнатмасидан депрессияни йўқотиш ва бир қатор касалликларни даволашда фойдаланса бўлади.
Tешик далачой қайнатмасининг фойдалари:
– асабларни тинчлантириб, психологик бузилишларнинг олдини олишда қўл келади;
– стрессдан чиқишда, стресс таъсиридаги уйқу бузилишларини яхшилашда ёрдамлашиб, уйқусизликни йўқотади;
– тери ҳужайраларини тиклашга ёрдам беради, юз ва теридаги ҳуснбузарлардан қолган доғларни кетказишда ҳам қўл келади:
– танадаги микроб ва бактерияларга қарши курашиб, танада учрайдиган турли яллиғланишларнинг йўқолишини таъминлайди;
– ҳазм тизимини меъёрга солиб, иштаҳани очишда ёрдамлашади;
– қaлқонсимон без гoрмонларини меъёрга солади;
– далачой табиий оғриқ қолдирувчи вазифасини ҳам бажаради. Мушаклар оғриғини қолдиради;
– саратон ҳужайраларининг кўпайиб кетмаслигини таъминлайди;
– грипп ва шамоллашда балғам тез ажралишига ёрдам беради;
– бош оғриғини пасайтириб, иситма туширишда қўл келади.
Tешик далачой қайнатмаси қадай тайёрланади?
1 стакан қайнаган сувга икки чойқошиқ қуритилган далачой солинади. 10 дақиқадан сўнг совуқ ёки иссиқ ҳолда ичиш мумкин.
Қанча муддат истеъмол қилиб юрса бўлади?
Tешик далачой қайнатмасини 4-6 ҳафта давомида 1 кунда 1 стакан миқдорда ичиб юриш мумкин. Орада 2 ҳафта танаффус қилиб, яна ичишда давом этса бўлади.
Қуйидаги ҳолатларда тавсия этилмайди:
– ҳомиладор ва ҳомиладорликка яқин турган аёлларга;
– диққат етишмаслигидан азият чекадиган, ҳаддан ташқари ҳаракатчан бўлган, шизофренияга чалинган инсонлар, шунингдек, Aльцгеймер (хотира йўқолиши) касаллиги мавжуд инсонларга;
– депрессияга қарши дорилар, қонни суюлтирувчи, астмани даволайдиган дорилар ичаётган одамларга;
– беҳушликка олиб борадиган жарроҳлик амалиётларидан икки ҳафта олдин чойни ичишни тўхтатиш керак.
Чойни танаффуссиз ва айтилган муддатдан кўп ичиш бош оғриғи, айланиши, ҳолсизлик, кўнгил айниши, оғиз қуриши, терида тошмаларни пайдо қилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:52 / 04.09.2024
Корея ўзбекистонлик ёшларни халқ табобатига асосланган фармацевтика соҳасида ўқитишни режалаштирмоқда
07:41 / 24.09.2022
Халқ табобатини ривожлантириш марказлари битирувчилари аттестациядан ўтказилади
16:17 / 24.08.2020
Хитойликлар ўзбекистонлик шифокорларга халқ табобати усулида тайёрланган дориларни етказиб беради
23:18 / 31.01.2020