Си Цзинпин хитойликларни овқатланишда тежамкор бўлишга чақирди
Хитой раҳбари Си Цзинпин фуқароларни овқатланишдаги исрофгарчиликка барҳам бериш ва тежамкор бўлишга чақирди.
«Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, давлат етакчиси хитойликларнинг бу борадаги одатларидан «даҳшатга тушган ва афсусланган».
Си фикрига кўра, коронавирус пандемияси озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларининг ечим топмаганини кўрсатмоқда.
«Озиқ-овқатни исроф қилишга барҳам бериш учун қонунчиликни мустаҳкамлаш, назоратни кучайтириш, самаралари чораларни қўллаш, узоқ муддатли механизмларни яратиш лозим», — деб унинг сўзларини келтирмоқда РИА Новости.
ХХР раиси бу йўналишда давлат томонидан изчил тарғибот ишларини олиб бориш, аҳолига овқатланиш меъёрларга амал қилиш кўникмаларини, исрофгарчилик уят эканини, тежамкорлик эса фахрли эканини сингдириш лозимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:53
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024
Reuters: Toyota Хитойдаги бизнес стратегиясини ўзгартиради
22:18 / 11.11.2024