Telegram видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширди
Узоқ кутилган функциядан ҳозирча Android-смартфонлар эгалари фойдалана олиши мумкин. Telegram’дагиларнинг хабар қилишича, Apple компанияси илованинг видеоқўнғироқ хизмати қўшилган янгиланган версиясини эълон қилишни пайсалга солмоқда.
«2020 йил видеоалоқаларни амалга ошириш учун ишончли воситаларга эҳтиёж борлигини намойиш этиб берди ва бугун биз Android учун мўлжалланган иловада видеоқўнғироқларнинг альфа-версиясини ишга туширамиз (iOS учун қўнғироқлар имконият туғилиши ҳамоно пайдо бўлади).
Видеоқўнғироқни ишга тушириш учун фойдаланувчи профилида камера белгиси туширилган тугмани босинг. Сиз суҳбат мобайнида овозли қўнғироқ ва видеоқўнғироқ режимини алмаштира оласиз, шунингдек қўнғироқни якунламасдан туриб чатларга ёза оласиз: видеоқўнғироқни экран бурчагига кичикроқ ойна кўринишига келтириб йиғиштириб қўйиш мумкин», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, видеоқўнғироқларда маълумотларни ҳимоялаш учун икки томонлама шифрлашдан фойдаланилади. Уланиш хавфсиз амалга ошганини текшириш учун сиз ва суҳбатдошингиз экранида пайдо бўлувчи тўртта эмодзини солиштириш керак: агар символлар бир хил бўлса, махфий чатлар ва овозли қўнғироқларда бўлгани сингари, қўнғироқ шифрлар билан мустаҳкам ҳимояланган бўлади.
«Таассуфки, iOS фойдаланувчилари Apple янгиланишни текшириб чиққунга қадар биз билан биргаликда бироз кутишларига тўғри келади. Эҳтимол, бу айримлар учун фойдаланувчилар ҳамда ишлаб чиқарувчиларни кўпроқ ҳурмат қилувчи мобил платформа (масалан, Android)га ўтиш учун сабаб бўлиб хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Таъкидлаш жоиз, 14 август куни Telegram мессенжери ишга тушганига 7 йил тўлди. Таваллуд куни муносабати билан ишлаб чиқарувчилар анимациялашган эмодзилар тўпламини ҳам кенгайтиришди.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024