Жаҳон | 20:38 / 19.08.2020
6270
1 дақиқада ўқилади

Ливан президенти устидан судга шикоят қилинди

Ливанлик адвокат Майд Харб Ливан президенти Мишель Аун ва истеъфога чиққан бош вазир Ҳасан Диаб устидан судга шикоят қилди. Адвокатнинг фикрича, Байрут портидаги вайронкор портлаш айнан Аун ва Диабнинг совуққонлиги сабабли содир бўлган.

Фото: TBN

“Улар портлашнинг олдини олиш учун ҳеч қандай чоралар кўришмаган”, деб айтилган шикоятда. Адвокатнинг таъкидлашича, президент ва собиқ бош вазир портлашдан 2 ҳафта олдин портда хавфли кимёвий моддалар сақланаётгани ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ шунга қарамай, ҳукумат бунга қарши ҳеч қандай чора кўрмаган.

Байрутнинг ярмини вайрон қилган портлашлар 4 августда юз берганди. Ҳукумат портлашга 6 йил аввал божхона идоралари томонидан мусодара қилинган ва портдаги омборлардан бирида сақланган 2750 тонна аммиак селитраси сабаб бўлганини маълум қилган. 

8 августда портлаш ортида Байрутда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланган. Намойишчиларнинг фикрича, айнан мамлакат раҳбарияти фожиа учун жавобгар ҳисобланади.

Намойишлар ортида Ливан бош вазири Ҳасан Диаб 10 августда ўзи ва ҳукуматнинг истеъфога чиқишини эълон қилган.

Мавзуга оид