Оҳангаронда бошланғич таълим ўқитувчиси сохта диплом билан ишга киргани фош этилди
Оҳангарон туман прокуратураси томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, Оҳангарон педагогика ва ижтимоий иқтисодиёт коллежи директори бўлиб ишлаган Б.Д. таниши М.Н.га коллежнинг коллежнинг ихтисослаштирилган (махсус) ва бошланғич таълим муассасалари тарбиячиси йўналишини тамомлагани тўғрисида сохта диплом тайёрлаб берган.
Маълум бўлишича, аслида бу диплом коллеж битирувчиси талаба А.С.га берилиши керак бўлган. Бироқ Б.Д. битирувчиларнинг дипломларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш китобига А.С мазкур дипломни олганлиги тўғрисида имзо қўйиб, дипломга фуқаро Н.М. нинг маълумотларини киритиш орқали ҳужжатни қалбакилаштирган.
«Фуқаро Н.М. 2018 йил сентябрь ойида жиноий ҳаракатларини давом эттириб, дипломи қалбаки эканлигини била туриб, Оҳангарон шаҳридаги 4-сонли мактабга бошланғич таълим ўқитувчиси вазифасига ишга кирган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг очиқ мажлисида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Б.Д. Жиноят кодексининг 209-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор, деб топилиб, 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқуқидан маҳрум этилган ҳолда, унга 1 йил 2 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.
Н.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилиб, аёллиги, уч нафар фарзандларини ёлғиз ўзи тарбия қилаётганлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, айбини оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслиги инобатга олиниб, Жиноят кодексининг 70 моддасига асосан жазодан озод этилди», дея Оҳангарон туман прокуратураси терговчиси Фаррух Камоловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
18:37 / 24.09.2024
Тошкент вилоятида 9 кишининг номига имтиёзли кредит расмийлаштирган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди
08:50 / 17.09.2024
Ўрмон хўжалиги ижарадаги ерини 61 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
15:00 / 07.09.2024