Жамият | 15:00 / 26.08.2020
19983
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Anorbank'га Марказий банк томонидан лицензия берилди

Anorbank мижозларга янада қулай масофавий хизмат кўрсатиш мақсадида бўлимлар очишдан воз кечган ҳолда рақамли форматда фаолият юритадиган дастлабки маҳаллий банкдир.

Янги форматдаги банкни ташкил этиш банк соҳасидаги кўп йиллик тажрибасига эга новаторлар гуруҳининг асосий мақсади бўлди. Улар ўз тажрибасини хозирги кунда ислоҳотларнинг фаол босқичида бўлган соҳага инновацион ёндашувларни жорий этишга йўналтирди. Молиявий бозорга янгилик киритиш истагида Anorbank мижоз ва банк ўртасидаги муносабатларнинг анъанавий моделини тубдан ўзгартириш вазифасини ўз олдига қўйди.

Anorbank инновацион чакана банк махсулотларини ишлаб чиқиш, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги форматини жорий этишга эътибор беришни режалаштирмоқда.

«Банкка бориш керак эмас» — Ўзбекистон аҳолиси учун янги тажриба. Anorbank'да мижоз барча банк амалиётларини масофадан, онлайн режимда бошқаради. Банк билан барча алоқалар мижоз учун исталган вақтда ва дунёнинг исталган нуқтасидан 24 соат фаолият кўрсатувчи алоқа маркази ва масофадан хизмат кўрсатиш каналлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, Anorbank'нинг мобил вакиллари мижоз учун қулай бўлган вақтда ва жойда хизмат кўрсатади.

Мижоз банкка ташриф буюриш истагини билдирса, Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Anorbank'нинг мижозлар маркази фаолият юритади.

Банк хизматларини кўрсатишнинг бундай инновацион моделида мижоз вақтни тежайди ва янги имкониятларга эга бўлади, Anorbank учун эса бўлимларнинг кенг тармоғи мавжудлиги зарурияти йўқолади. Бўлимларсиз фаолиятни амалга ошириш операцион харажатларнинг қисқаришига, бу эса ўз ўрнида банк хизматлари нархининг пасайишига олиб келади. 

Anorbank анъанавий банк бизнеси доирасидан чиқадиган бир қатор долзарб ва юқори талабга эга маҳсулот ва хизматлар билан бозорга киради. Комплекс ҳисоб-китоб ва касса хизматларини кўрсатиш, карталарни танлаш, мослашувчан кредитлаш шартлари ва бошқа имкониятларни таклиф қилиш билан бир қаторда, банк янги хизмат стандартларини жорий этишга, аҳоли ва бизнеснинг банк хизматларига, шунингдек юридик шахслар учун бизнесни юритиш ва ривожлантириш, жисмоний шахслар учун эса кундалик ташвишларининг бир қисмини профессионаллар зиммасига топшириш каби хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва қондиришга қаратилган ишончли ёрдамчи бўлишга интилади.

Банкнинг автоматлаштирилган тизимлари рақамли ечимларни ишлаб чиқишда кенг тажрибага эга бўлган хорижий fintex компаниялар билан биргаликда яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш қулайлиги ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Anorbank замонавий технологиялар ва илғор ёндашувларни жорий қилиши, Ўзбекистон банк соҳаси ривожига янги суръат бахш этишига умид қилади.

Банк томонидан лицензия олиш унинг тез орада ишга туширилишини англатади. Кейинги бир неча ой ичида Anorbank бир қатор мажбурий амалиётларни бажариши керак ва тез орада банк онлайн режимига чиқади ҳамда мижозларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид