Жаҳон | 20:15 / 02.09.2020
34268
1 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодировнинг қизи вазир ўринбосари этиб тайинланди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Айшат Қодирова маданият вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қодиров Telegram каналида хабар берган.

Фото: chechnyatoday

Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Қодировнинг 21 ёшли набираси Айшат шу пайтгача Firdaws модалар уйини бошқариб келаётганди.

«Ёш бўлишига қарамай, у хусусан маданияти соҳасида кенг кўламли ва мураккаб лойиҳаларни бошқариш тажрибасига эга... Айшат Чеченистон Республикаси филармонияси тараққиётига катта ҳисса қўшган. Шунингдек, жорий йил март ойида «Чеченистон олдида кўрсатган хизматлари учун» медали билан ҳақли равишда тақдирлан», — дейди Айшатнинг отаси, мамлакат раҳбари Рамзан Қодиров.

Ёш дизайнернинг муаллифлик кўйлаклар тўплами Париж, Москва ва Грозний шаҳарларида ташкил этилган. Ушбу бренд эса 2009 йили Айшатнинг онаси, Рамзан Қодиров турмуш ўртоғи Медина томонидан яратилганди.

АҚШ давлат департаментининг Қодировга нисбатан илгари сурилган айбловлари туфайли жорий йил 20 июль куни Айшат ҳам Америка санкциялари таъсирига тушган.

Мавзуга оид