Жаҳон | 16:16 / 14.09.2020
32380
1 дақиқада ўқилади

Тихановская Путинга мурожаат билан чиқди

Тихановскаянинг сўзларига кўра, Сочида Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашув давомида имзоланадиган ҳар қандай келишув кучга эга бўлмайди, чунки у мамлакатнинг қонуний раҳбари ҳисобланмайди.

Фото: Globallookpress

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Россия президенти Владимир Путинга мурожаат билан чиқди. Унинг мурожаатини Tut.by портали ўз Telegram-каналида жойлаштирди.

Тихановскаянинг сўзларига кўра, Сочида Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашув давомида имзоланадиган ҳар қандай келишув кучга эга бўлмайди, чунки у мамлакатнинг қонуний раҳбари ҳисобланмайди. У мухолифат агар ҳукумат тепасига келадиган бўлса, Сочи музокаралари якуни бўйича тузиладиган барча келишувларни қайта кўриб чиқишини айтди.

Россия ва Беларусь раҳбарлари 14 сентябрь куни Сочидаги Бочаров ручей қароргоҳида «яккама-якка» шаклда учрашишади. Учрашувда ҳужжат имзолаш режалаштирилмаган.

Мавзуга оид