Ўзбекистон | 09:52 / 01.10.2020
11541
2 дақиқада ўқилади

Андижонда беш кишининг ўзаро жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 

2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 13:20да Андижон вилояти Марҳамат тумани Қўрғонча МФЙ ўрамида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган Қўрғонча кўчасида 39 ёшли М.О. ва 31 ёшли Б.О. бир гуруҳга бирлашиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, муқаддам ўрталарида бўлиб ўтган пул олди-берди масаласида 54 ёшли М.Д., 31 ёшли Ж.Д. ва 17 ёшли Ж.Р. билан ўзаро жанжаллашган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, М.О. ва Б.О. ҳеч бир сабабсиз қўлида бўлган ўткир тиғли жисм билан уларга турли кўринишда тан жароҳатлари етказишган.

Ҳодиса жойидан 2 дона хўжалик пичоғи ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. М.О. ва Б.О. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид