Жаҳон | 15:41 / 13.10.2020
12467
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавируснинг иккинчи тўлқини йўқлигини маълум қилди

 ЖССТ вакилининг сўзларига кўра, "ҳозирда беморлар сони ўсаётганлиги кузатилаётган мамлакатлар бор, лекин пасайиш юз бераётган мамлакатлар ҳам бор".

Фото: REUTERS / Aly Song/File Photo

COVID-19 пандемиясининг ҳеч қандай иккинчи тўлқини йўқ. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий директори Дорит Ницан маълум қилди.

 "Коронавируснинг тур ва шакллари пандемиянинг ҳеч қандай иккинчи тўлқини йўқлигини кўрсатмоқда", - деди Ницан.

Унинг сўзларига кўра, "ҳозирда беморлар сони ўсаётганлиги кузатилаётган мамлакатлар бор, лекин пасайиш юз бераётган мамлакатлар ҳам бор".

"Биз беморлар сони камайиб бораётган мамлакатлардаги вазиятни ўрганмоқдамиз", - деди ЖССТ вакили.

 Ницан дунё аҳолисининг атиги 5 фоизи касалликка чалинганини айтар экан, "коронавирус хатарли" эканлигига эътибор қаратди.  

"Аммо мана шу 5 фоиз одамлар қаттиқ азобланмоқда, уларнинг ҳаёти хавф остида", - деди Ницан.

Кейинги ҳафталарда коронавирус юқтириш ҳолатлари бутун дунёда кескин кўпайганлиги қайд этилмоқда. Айрим мамлакатлар коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бошланганлигини эълон қилган.

Мавзуга оид