Жамият | 17:57 / 19.10.2020
46281
1 дақиқада ўқилади

Ноқонуний ов уюштирган туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими аниқланди

16 октябрь куни ҳарбий қисм чегарачилари билан ўтказилган экологик назорат тадбири давомида 8 нафар фуқаро ноқонуний ов қилиш мақсадида юрганлиги аниқланди.

Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабарига кўра, Хоразм вилоятининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош Тупроққалъа туманининг чегараолди ҳудудида тунги соат 02.00 ларда, чегараолди ҳудудларида бўлиш режимини ҳамда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузиб, бир дона ёввойи ҳайвонни отиб ўлдирган 8 нафар фуқаро аниқланган.

NuzJNvwot0R6ShFxI8ECGEjKvu_yFnJE.jpg (960×1280)

Kun.uz манбасига кўра, овчиларнинг бири туман ҳокими ўринбосари, бошқаси туман ИИБ масъул ходими бўлган.

«Ҳуқуқбузарлардан 6та ов қуроли, 105та ўқдори ва 4та қармоқ ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар суд идораларига тақдим этилади», — дейилади Экология қўмитаси хабарида.

Тупроққалъа тумани ҳокимияти ёхуд туман ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирмаган.

Kun.uz’га маълум бўлишича, ноқонуний ов уюштирган шахсларга нисбатан жавобгарлик масаласи ўрганилмоқда. 

Мавзуга оид