Ўзбекистон | 08:13 / 27.10.2020
6107
1 дақиқада ўқилади

Келес йўли кўчаси вақтинчалик ёпилди

Жорий йилнинг 26 октябрь кунидан бошлаб Тошкент тумани Келес кўприги (Тошкент ҳалқа йўли)дан 9-сон умумий ўрта таълим мактаби олдигача бўлган қисмда транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, бу Тошкент тумани автомобиль йўлларида олиб борилаётган реконструкция ишлари сабабли амалга оширилди.

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ҳамда М.Фозилов жамоа хўжалиги ҳудудидан ўтган 4Р-4 автомобиль йўллари орқали 4К-708а автомобиль йўли орқали ташкил этилади.

“Ҳурматли фуқаролар! ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб-интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшинг”, - дейилади маълумотда.

Мавзуга оид