Ўзбекистон | 10:10 / 20.11.2020
101730
1 дақиқада ўқилади

Клара Жалилова оламдан ўтди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Дўстлик» ордени соҳибаси Клара Жалилова 1937 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Актриса фаолиятини қўшиқчиликдан бошлаган. 1958 йилда суратга олинган «Мафтунингман» фильмидаги бош қаҳрамон — Юлдузхон образи актрисага оламшумул машҳурлик олиб келган.

Клара Жалилова «Чинор остидаги дуэл», «Келинлар қўзғолони», «Кулол ва хумча», «Сўнгги лаҳза» каби фильмларда ҳам эсда қоларли образлар яратган.

Kun.uz марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.