Telegram’да глобал носозлик юз берди. Мессенжер Ўзбекистонда ҳам ишламай қолди
Telegram фаолиятида бутун дунё бўйича носозлик юз берди. Буни Downdetector сервиси маълумотлари тасдиқламоқда.
Тошкент вақти билан соат 18:15да мессенжер ишлашидаги узилишлар бошланди. Бундай муаммолар ҳақида Россия, Беларусь, Украина, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Европадаги фойдаланувчилар ҳам бошқа тармоқларда хабар беришган. Фойдаланувчиларнинг аксар қисми мессенжерга умуман улана олмаган, бир қисми эса хабарлар юбора олмай қолишганидан шикоят қилишган.
Telegram ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали носозлик юзага келгани ҳақида хабар бериб, фойдаланувчилардан узр сўради ҳамда муаммони бартараф этиш устида иш кетаётганлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда соат 18:49дан бошлаб мессенжер фаолияти тикланди.
16 декабр тонгида ҳам фойдаланувчилар Telegramдан фойдаланишда муаммолар кузатилаётгани ҳақида хабар беришган, аммо носозлик тезда бартараф этилганди.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024