Жаҳон | 14:23 / 24.12.2020
20690
2 дақиқада ўқилади

Атамбоевнинг саломатлиги ёмонлашгани маълум қилинди

Аввалроқ Атамбоевнинг адвокатлари унда қон босими пасайиб кетиши кузатилаётганини айтишганди.

Фото: Akipress

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев саломатлиги ёмонлашгани сабабли давлат миллий хавфсизлик қўмитаси тергов изоляторидан шифохонага ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда қўмита раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

“Атамбоевнинг саломатлиги унчалик яхшимас. Агарда яхшиланмаса, уни шифохонага ўтказамиз”, — деди Ташиев.

 Аввалроқ Атамбоевнинг адвокатлари унда қон босими пасайиб кетиши кузатилаётганини айтишганди.

23 июнда Алмазбек Атамбоев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши тўғрисидаги иш бўйича 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум қилинганди.

Атамбоев Қирғизистонда октябр бошида юз берган оммавий тартибсизликлар вақтида тергов изоляторидан озод қилинганди. Бироқ 10 октябрдаёқ сиёсатчи махсус хизматлар ходимлари томонидан ушланиб, яна панжара ортига жўнатилган.

30 ноябр куни Олий суд Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши тўғрисидаги иш бўйича иккита қуйи инстанциянинг ҳукмларини бекор қилди ва уни қайтадан кўриб чиқиш учун Бишкекнинг Первомайский райони судига юборди.

 

Мавзуга оид