ССВ: Ўзбекистонда 16 мамлакат талабалари тиббиёт соҳасида таҳсил олмоқда
Ҳозирда Ўзбекистондаги 11та тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида 1500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Улар Россия, АҚШ, Буюк Британия, Корея Республикаси, Украина, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Покистон, Бангладеш, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон каби 16та мамлакатдан келиб таҳсил олаётган хорижий талабалардир. Тиббиёт соҳасига таълим туризмини жорий этиш лойиҳасининг умумий қиймати 2020–2021 ўқув йилида қарийб 4 миллион долларни ташкил этмоқда.
«Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳам юқорида номи келтирилган мамлакатлардан 350 нафарга яқин хорижий талабалар таҳсил олишмоқда. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Индонезия, Малайзия каби 25дан зиёд мамлакат фуқаролари мазкур институтда таҳсил олишга қизиқиш билдирмоқда.
Хорижий талабаларни жалб этиш ҳамда таълим экспортини амалга ошириш олий таълим муассасаларининг моддий барқарорлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг халқаролашувига ҳам замин яратади. Ҳудудларнинг туризм ҳамда инвестицион кўрсаткичларининг яхшиланишига хизмат қилади. Талабаларнинг бошқа мамлакатга бориб таҳсил олишида у ерда яратилган шарт-шароитлар, таълим сифати ва ўқув муассасасининг халқаро мавқейи муҳим аҳамиятга эга.
Бу борада Бухоро давлат тиббиёт институтида ҳам кенг кўламли ишлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, институтнинг замонавий талабларга жавоб берадиган янги 900 ўринли ўқув биноси, 600 ўринли ётоқхона, 200 ўринли 4-даражали клиника ва симуляцион марказининг қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
2020 йилда 5,5 миллиард сўм қийматдаги мавжуд 400 ўринли ётоқхона капитал таъмирланиб, у ерда хорижий фуқароларнинг истиқомат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди.
Бухоро давлат тиббиёт институтининг бош биносида АҚШнинг PeopleHive LLC компанияси билан ҳамкорликда талабалар учун ошхона давлат-хусусий шериклик асосида қайта таъмирланиб, қиймати 500 миллион сўмга тенг лойиҳа амалга оширилди.
Куни кеча 2020-2021 ўқув йилида Бухоро давлат тиббиёт институтига қабул қилиниб, пандемия даврида ўқишни ўз мамлакатидан онлайн давом эттириб келган 40 нафар Ҳиндистон фуқаролари (суратда) таълимни анъанавий шаклда давом эттириш учун Деҳли — Тошкент рейси орқали мамлакатимизга етиб келишди. Улар йўл ҳаракати хавфсизлиги ва хавфсиз туризмни таъминлаш хизмати назорати остида Бухоро шаҳрига йўл олишди. Уларнинг санитария-эпидемиология талабларига риоя қилган ҳолда таълим олишлари учун барча шароитлар яратилади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистонда 50дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талаба таҳсил олиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябр ойида Бухоро давлат тиббиёт институти Ҳиндистоннинг Ноида халқаро университети базасида ўз филиалини очгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024
“Ҳиндистон ва покистонликларга нисбатан ксенофобия кузатилган”. Қирғизистонда хорижлик талабалар хуш кўрилмаяптими?
16:47 / 29.10.2024
Ҳиндистонлик бизнесмен деярли бутун бойлигини итига мерос қолдирди
00:00 / 29.10.2024