Демократларнинг сенатдаги етакчиси Пенсни Трампни дарҳол ҳокимиятдан четлатишга чақирди
АҚШ сенатидаги демократлар етакчиси Чак Шумер АҚШ президенти Доналд Трампни дарҳол ўз мажбуриятларидан озод қилишга чақирди. У бу мақсадда вице-президент Майк Пенсни конституцияга тегишли тузатмадан фойдаланишга чақирди.
“Кеча Капитолийда юз берган ҳодисалар Трамп авж олдирган АҚШга қарши исён ҳисобланади. Президент энди бир кун ҳам ўз мажбуриятларини бажармаслиги керак”, деб ёзган Шумер Twitter’да. Унинг таъкидлашича, конституцияга 25-тузатма бугунги кундаги вазиятда қўллаш мумкин бўлган “энг тезкор ва самарали чора” ҳисобланади. У, шунингдек, Пенс ва вазирлар маҳкамаси унинг ташаббусини қўллаб-қувватламаса, конгрессга йиғилиб, Трампга импичмент эълон қилишни таклиф қилган.
АҚШ конституциясига 25-тузатма мамлакат раҳбари лаёқатсиз деб топилса, президент ваколатларининг вице-президентга топширилишига имкон беради. Аввалроқ CNN АҚШ ҳукуматининг баъзи аъзолари бундай имкониятни муҳокама қилаётганларини маълум қилган.
Демократлар партияси айни вақтда сенатда озчиликни ташкил қилади. Шу сабабли Трампни импичмент қилишга аввалги уриниш сенатда қўллаб-қувватланмаганди, чунки сенатда кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар унга қарши овоз беришганди.
6 январда Трамп тарафдорлари унинг сайловлар натижаларини ҳеч қачон тан олмаслиги ҳақидаги сўзларидан кейин Вашингтондаги конгресс биноси – Капитолийга бостириб киришди. Бу вақтда у ерда президент сайловлари натижаларини тасдиқлаш бўйича йиғилиш ўтаётган бўлган. Капитолийнинг ишғол қилиниши вақтида 4 киши ҳалок бўлган. Трамп тарафдорлари Капитолийни тарк этгач, конгресс Жо Байденнинг президент сайловларидаги ғалабасини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
16:05
Трампнинг янги одамлари. Оқ уйдаги муҳим лавозимларни кимлар эгаллайди?
00:30
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
12:15 / 12.11.2024