Жаҳон | 14:44 / 07.01.2021
14990
1 дақиқада ўқилади

Хитойда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпайди

Шицзячжуан, Синтай ва Нангун шаҳарлари инфекция ўчоғи деб ҳисобланмоқда. Бу шаҳарларда аҳолидан коронавирусга тест олинмоқда.

Фото: Xinhua

Хитойда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатларнинг охирги ойлар давомидаги энг юқори ўсиши қайд этилди.

Хусусан, Хэбэй провинциясида бир неча кун ичида ушбу инфекцияни юқтирган 200дан ортиқ киши аниқланди.

Расмий маълумотларга кўра, 234 нафар беморнинг 144 нафарида касаллик симптомсиз кечган. Ҳозирда Хитой ҳукумати беморлар сони ўсиши эҳтимолига тайёргарлик кўрмоқда. Хабар қилинишича, Хэбэй пойтахти Шицзячжуан шаҳри билан автобус, темир йўл ва авиақатнов номаълум муддатга тўхтатилган. 

Аҳолиси 11 миллион кишини ташкил этувчи шаҳарда коронавирусга тезкор тест олинмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларига кириш ёпилган, болалар боғчалари, бошланғич ва ўрта мактабларда машғулотлар тўхтатилган. 

 Шицзячжуандан ташқари, Синтай ва Нангун шаҳарлари ҳам инфекция ўчоғи деб ҳисобланмоқда. Бу шаҳарларда ҳам аҳолидан коронавирусга тест олинмоқда.

Касалликнинг янги тўлқини тарқалишининг олдини олиш мақсадида пойтахт Пекинда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди.  

Мавзуга оид