Жаҳон | 14:54 / 21.01.2021
17116
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди

Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, вазирлар маҳкамаси аъзолари янги ҳукумат шакллангунига қадар ўз вазифасини бажаради. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Президент сайлови натижаларига кўра Садир Жапаров бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар берди.

 Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Талант Мамитов Жапаровнинг ваколатларини топшириш тўғрисидаги аризасини қабул қилди ҳамда ҳукуматнинг амалдаги таркиби истеъфога чиққани тўғрисидаги фармонни имзолади.

 Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ, вазирлар маҳкамаси аъзолари янги ҳукумат шакллангунига қадар ўз вазифасини бажаради. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артём Новиков бош вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

16 январ куни Қирғизистон марказий сайлов комиссияси Жапаров президент сайловида 79,23 фоиз овоз билан ғолиб чиққанини эълон қилди. Унинг инаугурация маросими 28 январда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид