Байден Трампнинг импичменти бўйича ишни чўзмасликка чақирди
Хабар қилинишича, Байден Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишидан ҳеч қачон хурсанд бўлмаган.
АҚШ президенти Жо Байден сенатдаги кўпчиликни Доналд Трампнинг импичменти бўйича суд эшитувлари жараёнини чўзмасликка чақирди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар бермоқда.
"Президент Байденнинг собиқ президент Трамнинг бўлажак импичмент жараёнига нисбатан сенатдаги демократик партия етакчиларига мурожаати аниқ: жараён қисқа бўлсин, кун тартиби бузилишига йўл қўймаслик керак", - деб ёзади нашр.
Хабар қилинишича, Байден Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишидан ҳеч қачон хурсанд бўлмаган. У сенатдаги суд эшитувлари янги маъмуриятга мансабдор шахсларни тайинлаш жараёнига халақит беришини доим англаб келган.
Вакиллар палатаси Трампга импичмент эълон қилишга 13 январда овоз берган. Трамп 6 январда ўз тарафдорларининг Капитолийга бостириб киришига олиб келган ғалаёнга ундашда айбланмоқда.
Агар суд кўринишида ўтадиган сенатдаги жараён Трампга импичментни маъқулласа, унда собиқ президент янги муддатга президентликка номзодини қўйиш ва давлат лавозимларини эгаллаш имкониятидан маҳрум бўлади.
Мавзуга оид
08:19 / 11.11.2024
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
08:31 / 08.11.2024
Байден ҳокимиятни тинч йўл билан Трампга топширишга ваъда берди
01:11 / 07.11.2024