Бухородаги газ портлашида 12 киши жабрланган. Жиноят иши очилди
Жабрланганлардан 3 нафари уй ичида, 9 нафари эса транспорт воситаларида кетаётган йўловчилар бўлган. Бир киши оғир аҳволда. 10 нафар жабрланувчи ўрта оғир тан жароҳати олган.
Бухоро вилояти ИИБ Бухоро шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйдаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатди.
Вилоят прокуратураси хабарига кўра, жабрланувчилар сони – 12 нафар. Улардан бири оғир аҳволда.
Жабрланганлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг дастлабки хабарида 3 нафар, кейинроқ вилоят ҳокимлиги берган ахборотда эса 6 нафар экани айтилганди.
«Кўп қаватли уйда бўлган А.Мирзаев, Н.Самадов ва И.Сотиболдиевлар, портлаш жараёнида йўлдан транспорт воситаларида йўловчи сифатида кетаётган Ф.Жўраева, Ш.Ўринова, Н.Розиқова, Б.Жўраев, М.Маҳмудова, Б.Собирова, Ш.Идиева, Ф.Юлдашева ва Ш.Асадовалар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб келинган.
А.Мирзаев оғир, Ш.Асадова енгил ва қолган барча фуқаролар ўрта оғир тан жароҳати олишган. Ҳозирда уларга шифокорлар томонидан тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Етказилган тан жароҳатлари бўйича судга оид тиббиёт ва зарар етказилгани бўйича судга оид баҳолаш ҳамда судга оид қурилиш техникавий экспертизалар тайинланди.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – дейилади Бухоро вилояти прокуратураси хабарида.
Эслатиб ўтамиз, портлаш 4 февраль куни соат 17:30да, «White Group Trading» МЧЖ томонидан қурилган 9 қаватли уйнинг 3-қаватида рўй берди.
Ҳодиса табиий газни улаш жараёнида газнинг қувурдан сизиб чиқиши натижасида юзага келган.
Мавзуга оид
16:12 / 05.11.2024
Янгийўлда “дом” қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди
15:03 / 27.10.2024
Тошкентда қурилиш ташкилоти электр тармоғини узиб юборди
14:36 / 24.10.2024
“Бир ойда фойдаланишга топширамиз” – Аграр университети ётоқхонаси таъмиридаги камчиликлар бартараф этилаётгани айтилди
15:24 / 21.10.2024