Жамият | 14:45 / 16.02.2021
10524
1 дақиқада ўқилади

ССВ: Термизда олти нафар эгизак туғилгани ҳақидаги хабар ҳақиқатга зид

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида олти нафар эгизак: тўрт нафар қиз, икки нафар ўғил туғилгани ва бу Ўзбекистон учун рекорд кўрсаткич экани ҳақида хабар тарқалди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Сурхондарё вилоят cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комил Абдивоҳидов билан боғланди.

— Бу хабар ҳақиқатга зид, — деди бошқарма бошлиғи. — Термиз шаҳри ва туманида бундай туғилиш қайд этилмаган. Охирги кўп фарзанд туғилиши ҳудудимизда 3 феврал куни бўлган, яъни Ангор тумани “Тўлқин” маҳалласида истиқомат қилувчи 1990 йилда туғилган Маҳбуба Абдумуродова шу куни уч фарзандини кесарча кесиш йўли орқали дунёга келтирган. Биринчи фарзанди қиз (вазни 2950 грамм, бўйи 49 см), иккинчиси ўғил (вазни 2900 грамм, бўйи 47 см) ва учинчиси ҳам ўғил (2200 грамм бўйи 46 см). Ҳозирда уларнинг аҳволи қониқарли.

Мавзуга оид