Самарқандда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди
Бугун, 21 феврал куни ижтимоий тармоқларда «Камаз» юк машинасида ёнғин содир бўлгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Маълум бўлишича, ҳодиса Самарқанд вилоятида содир бўлган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳодиса бўйича Kun.uz’га маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 21 феврал куни соат 11:00 ларда М39 Алмати–Тошкент–Термиз халқаро автомобил йўлининг Самарқанд тумани «Чумчуқли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган.
Таъкидланишича, ёнғин юк машинаси симларида содир бўлган қисқа туташув оқибатида келиб чиққан ва ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Юк машинасининг кабинаси, мотор қисми ва олд шиналари жиддий зарар кўрган.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
15:34 / 03.11.2024
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
21:44 / 01.11.2024