Жаҳон | 09:11 / 18.03.2021
3946
1 дақиқада ўқилади

Малида жангарилар ҳужуми оқибатида 33 ҳарбий ҳалок бўлди

Мали шимолида жангарилар ҳарбий базалардан бирига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида 33 ҳарбий ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди. 

Мали мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 15 март куни Тессит аҳоли пунктидаги база қуролланган террорчилар ҳужумига учраган.

Таъкидланишича, яна 14 киши яраланган, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир.

Ҳозирча бирорта террорчи гуруҳ ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Мавзуга оид