Ўзбекистон | 08:03 / 20.03.2021
4290
1 дақиқада ўқилади

Паркентдаги трансформатор нимстанциясида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Паркент тумани "Қуёш" МФЙда жойлашган трансформатор нимстанциясида ёнғин содир бўлди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, кеча, 19 март куни соат 16:10да Тошкент вилояти Паркент тумани "Қуёшли"  МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор нимстанциясида мой маҳсулоти ёнган. 

Воқеа жойига 4та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27да етиб бориб, соат 16:35да ёнғин тўлиқ қуршаб олинган ва хавфни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади маълумотда.  

Бундан олдин, Тошкентда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин келиб чиққанди.

Мавзуга оид