Қувасой шаҳрига янги прокурор тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Мадумаров Шерзод Гуламалиевич Фарғона вилояти Қувасой шаҳри прокурори этиб тайинланди.
Шерзод Мадумаров 1974 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона давлат университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
2002—2018 йилларда Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳридаги прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2018—2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси прокурори, катта прокурори, 2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
11:51 / 01.10.2024
“Жабрланувчилар рози эмас” - Фарғона вилоят судида процессни тасвирга олмаслик учун “ёпишмаган” сабаб кўрсатилди
11:06 / 14.09.2024
Исроил Адҳамов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
11:37 / 01.07.2024