Ўзбекистон | 08:43 / 25.03.2021
3556
2 дақиқада ўқилади

Хўжайлида 5 киши иштирокидаги муштлашувга нима сабаб бўлгани маълум бўлди

Кеча Хўжайли туманида 5 киши бир-бири билан муштлашгани ҳақида хабар берган эдик. Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, 19 март куни 20:00 ларда #Хўжайли_тумани «Кружка» кафеси ёнида Хўжайли туманида яшовчи фуқаро Р.М. ҳамда унинг ёнидаги икки нафар шериклари П.А. ва Н.А.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал натижасида П.А. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасидан кўрикдан ўтган. 

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан, Хўжайли тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижасига кўра, жанжалда иштирок этган ҳар бир шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилади, дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нукусда 3 киши ва ресторан мусиқачиси ўртасида муштлашув юз берган ҳамда мусиқачи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилганди.

Мавзуга оид