Жаҳон | 15:00 / 27.03.2021
11235
1 дақиқада ўқилади

Миср пойтахтида ўн қаватли уй қулаб тушди

Дастлабки маълумотларга кўра, уй қулаб тушишига унга ноқонуний равишда қўшимча яна иккита қават қурилгани сабаб бўлган. 

Миср пойтахти Қоҳирада ўн қаватли уй қулаб тушиши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди ва 23 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Al-Ahram газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумот беришича, фожиа Ҳиср-ас-Сувайш районида юз берган. Ҳозирда қутқарувчилар вайроналар орасидан тирик қолганларни қидирмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, уй қулаб тушишига унга ноқонуний равишда қўшимча яна иккита қават қурилгани сабаб бўлган. 

Қоҳирада 2007 йилда тўрт қаватли уй қулаб тушганди.

Миср шаҳарларида уйлар қулаб тушишига уларнинг қурилишида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаслиги сабаб бўлади. Уйларда яшовчилар ҳокимият рухсатисиз қўшимча қават қуриб олишлари кўп учрайди.

Мавзуга оид