Ўзбекистон | 11:06 / 29.03.2021
22202
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилояти ХТБ бошлиғи ўзгарди
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Азамат Жамолович Камолов Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
Азамат Камолов 1981 йилда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. 2019 йилдан 2021 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимлигида турли лавозимларда ишлаган. У вилоят ҳокимлиги Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири ҳамда вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг декабр ойи охирларида Сирожиддин Қодиров Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаганди.