Ўзбекистон | 08:38 / 03.04.2021
3468
1 дақиқада ўқилади

Чимбой ва Нукус тумани ҳокимларига ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлар тайинланди

Полат Махсетбаев - Нукус тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Полат Махсетбаев / Фото: Нукус тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Нукус тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Полат Махсетбаев шу кунга қадар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётганди. 

Шунингдек, Азамат Сулайманов - Чимбой тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Азамат Сулайманов / Фото: Чимбой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, тайинловга қадар Азамат Сулайманов Чимбой тумани ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, олдин Нукус шаҳри ва Тахиатош тумани ҳокимларига ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлар тайинланганди. Маълумот учун, ўтган март ойида Қорақалпоғистондаги 5 та ташкилот раҳбарига ўринбосарлар тайинланган.

Мавзуга оид