Бердақ ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинмоқда
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Қорақалпоқфильм» киностудияси томонидан Бердақ ҳаёти ва ижоди ҳақида «Аму соҳили куйчиси» номли ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур фильм етук шоир, қорақалпоқ мумтоз адабиёти асосчиси Бердақ тахаллуси билан ижод қилган Бердимурод Қарғабой ўғли ҳақида. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан тасвирга олинмоқда. «Халқ юраги» номи остида суратга олинаётган туркум фильмлардан бири.
Сценарий муаллифи Кенгесбай Каримов, режиссёр Бектилеу Низаматдинов, оператор Асенбай Асқаров, картина директори Бахтияр Мадияров.
Фильмнинг суратга олиш ишлари Бўзатау туманидаги Бердақ боғида, Қорақалпоқ давлат университети ва Бердақ музейида бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
07:55 / 08.04.2021
«Ўзбеккино» миллий агентлиги Кинематография агентлиги этиб қайта номланди
20:00 / 16.01.2021
Тошкентда Миллий кино санъати ҳафталиги қандай ўтди?
20:30 / 13.01.2021
«Ўзбеккино»: Тошкентда шов-шувли кино ҳафталиги давом этмоқда
23:03 / 17.12.2020