Қаршида сув таъминоти корхонаси фуқарони асоссиз 3 миллион қарз қилди
Қарши шаҳрида яшовчи фуқаролардан бири сув таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарз қилинган ва тармоқдан узиб қўйилган. Бу ҳақда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро У.Эшмўминова коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаб келган бўлса-да, сув таъминоти корхонаси томонидан унга 3 миллион 78 минг сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган ва хонадон ичимлик суви тармоғидан узиб қўйилган.
Шундан сўнг, у мазкур масала бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилган. Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш давомида аниқланишича, таъминотчи томонидан истеъмолчи хонадонида фойдаланилган сув таъминоти учун асоссиз равишда ортиқча тўлов талаб қилинган. Аслида эса, истеъмолчида ҳеч қандай қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, сув таъминоти корхонаси масъул ходимларининг эътиборсизлиги туфайли ҳисоб-китоб дастурида фуқаро У.Эшмўминованинг номига бошқа фуқаронинг қарздорлиги киритиб кетилган.
Таъкидланишича, агентлик аралашувидан сўнг, муаммо ҳал бўлган. Хусусан, истеъмолчи сув тармоғига қайта улаб берилган ва асоссиз ҳисобланган 3 миллион 78 минг сўм тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Мавзуга оид
11:19 / 05.10.2024
Сурхондарё сув таъминоти корхонасининг уч ходими қутқарилди
20:11 / 20.07.2024
Қарши аэропорти яқинида ёнғин содир бўлди
21:04 / 27.06.2024
Гулистонда сув таъминоти ходими ҳалок бўлган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди
16:28 / 27.06.2024