Ўзбекистон | 10:01 / 23.04.2021
2406
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 500 мингдан ошди

22 апрель куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб жами 23 369 киши COVID-19’га қарши эмланди. 

«Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 510 329 нафарга етди», дейилади вазирлик хабарида. 

22 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Сурхондарё вилояти (4130 нафар),
  • Наманган вилояти (2882 нафар),
  • Тошкент вилояти (2847 нафар),
  • Самарқанд вилояти (2604 нафар),
  • Қашқадарё вилояти (2571 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 70757 нафар, 
  • Наманган вилоятида 54960 нафар, 
  • Андижон вилоятида 50910 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 49202 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 42699 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид