Навоийда қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Навоий вилоятида қалбаки пулга савдо дўконларидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро А.И. ва унинг 2 нафар шериги Кармана туманидаги 4 нафар тадбиркорнинг савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишган. Улар томонидан сотувчиларга харид учун 4 дона 100 минг сўмлик купюрадаги қалбаки 400 минг сўм берилган. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда А.И.нинг ёнида яна 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Экспертиза хулосасида, ушбу қалбаки пуллар компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва унинг шерикларига Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:01 / 31.03.2024
Тошкентда қалбаки пуллар бериб фуқароларни алдаган 2 нафар шахс ушланди
08:40 / 24.12.2023
Андижонда қалбаки 500 минг долларни айирбошлашга уринган шахслар қўлга олинди
18:17 / 03.07.2023
Бухорода 100 минг сўмлик қалбаки банкнота ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ ушланди
16:53 / 14.02.2023