Ўзбекистон | 07:58 / 28.04.2021
7767
2 дақиқада ўқилади

Нурафшонда истеъмолчи томонидан газнинг ўғирланиши фожиага олиб келди - «Ҳудудгазтаъминот»

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Обод турмуш маҳалласида жойлашган икки қаватли уйда газ портлаши ҳолати юз берди. Воқеа жойида ФВВ ходимлари билан биргаликда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ходимлари иш олиб боришди. 

“Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати хабарига кўра, ўрганишлар жараёнида маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўплангани аниқланди.

“Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган”, дейилади маълумотда.

“Ҳудудгазтаъминот” истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузмаслик, маиший фойдаланишда ностандарт газ ускуналари ва қўлбола мосламаларни ишлатмасликни сўраган. Агар табиий газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланса, зудлик билан хонани шамоллатиш ва 104 орқали диспетчерлик хизматига ёки 1104 рақамига қўнғироқ қилиш лозим.

Бундан олдин, Нурафшондаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди

Мавзуга оид