Нурафшондаги уйда содир бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган портлаш юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кеча, 27 апрел куни Нурафшон шаҳридаги «Обод турмуш» МФЙда жойлашган икки қаватли уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлганини билдирган. Шунингдек, портлаш оқибатида бинонинг 2-қаватига жиддий зарар етган.
«Ҳудудгазтаъминот» ўрганишлар жараёнида ҳодиса маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўплангани оқибатида юз бергани ҳақида баёнот берди.
Шу йилнинг 18 январ куни Самарқанд тумани Ражабамин маҳалласида қурилиши битмаган хонадонлардан бирида кучли ёнғин келиб чиққан, ҳодиса юз берган жойда 43та газ тўлдирилган баллон портлаб кетгани маълум қилинган эди.
Шунингдек, 20 январ куни Тошкент вилоятида жойлашган Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг портлаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар оқибатида вафот этган эди.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
11:28 / 26.10.2024
Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
20:56 / 20.10.2024