Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар бўлди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5096-сон қарорига мувофиқ Отабек Чориев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида иш бошлади.
У бунга қадар Божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган бўлиб, божхона хизмати полковниги унвонига эга.
Отабек Чориев 2005 йилда «Шуҳрат» медали, 2020 йилда «Мардлик» орденлари билан тақдирланган.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг 9 апрелдаги қарори билан Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланганди.
Тайинловдан олдин Б.Раҳимов Ўзбекистон президенти администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Давлат божхона қўмитасида турли лавозимларда ишлаб келган.
Мавзуга оид
16:12 / 05.01.2024
Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди
18:51 / 28.09.2023
Инвестиция вазирининг икки ўринбосари ишдан бўшатилди
07:46 / 25.05.2022
Хитой Ўзбекистонга ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 37,5 миллион доллар ажратди
16:02 / 26.04.2022