Учкўприкда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Учкўприкда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ишки ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 19 май куни Учкўприк туманида содир бўлган. Туманнинг Катта Қўштепа қишлоғи ҳудудидан ўтаётган, фуқаро Х.А. «Damas» русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган А.А. бошқарувидаги «Т-28» русумли трактор билан тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида «Damas» русумли автомашина йўловчиси Б.У тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Хабарда айтилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, вилоятнинг Боғдод-Қўқон йўлида ҳам мудҳиш авария содир бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда автобус уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
13:19 / 13.11.2024
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
19:07 / 12.11.2024