Бухорода автомобиль олиб қочган шахсга жиноий иш қўзғатилди
Бухоро вилояти Жондор туманида олиб қочилган автомобиль ИИБ ходимлари томонидан топилиб, эгасига қайтарилган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 19 май куни соат 01:00 ларда Р.Ҳасан 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30 ларда Жондор тумани Далмун қишлоғида жойлашган яшаш хонадони дарвозахонаси олдида турган Spark автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганини маълум қилган.
Шундан сўнг, ушбу автомашинани қидириб топиш мақсадида, вилоят миқёсида «Тўсиб ушлаш» тадбири эълон қилиниб, барча ЙПХ масканларига, ЙҲХБ ходимларига бу ҳақда хабар берилган. Натижада Р.Ҳасанга тегишли автомашина Жондор тумани Оқработ қишлоғида яшовчи 25 ёшли Б.Рўзи томонидан олиб қочилгани аниқланиб, автомашина Беклар қишлоғи ҳудудидан топилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Рўзи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 08.10.2024
Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 21.07.2024