Ўқитувчини калтаклаган фуқаро суд қарори билан жаримага тортилди
Kun.uz Навоий вилояти Навбаҳор туманининг Пахтакор маҳалласидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари мактаб ўқувчиларидан бирининг онаси томонидан калтаклангани ҳақида маълум қилганди. Мазкур воқеа 2021 йилнинг 19 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди.
Воқеага 10-синфда таҳсил олувчи ўқувчи қизнинг мактабга формада келмагани сабаб бўлган, бунга эътироз билдирган директор ўринбосари Дилбар Қодирова қизнинг онаси Ҳилола Адизова томонидан ўқувчи ва ўқитувчилар олдида калтакланганди.
Судда ҳуқуқбузар Ҳилола Адизованинг ҳаракатлари иш материалларида мавжуд бўлган далиллар билан ўз тасдиғини топган. Шунингдек, гувоҳларнинг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, директор ўринбосари Дилбар Қодированинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари йўқ деб топилган ва унга нисбатан кўрилган маъмурий иш тугатилган.
Суд қарорига кўра, фуқаро Ҳилола Адизовага МЖтКнинг 41 ва 52-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (735 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
07:50 / 31.10.2024
Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади
11:00 / 04.10.2024
195 км/соат тезликда автомобиль бошқарган Жаҳонгир Отажонов жаримага тортилди
07:20 / 20.09.2024
Дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади
22:21 / 18.09.2024