Сурхондарёда ёш ҳайдовчи бошқарган «Нексия» дарахтга урилди ва ағдарилиб кетди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида 19 ёшли ҳайдовчи «Нексия» машинасида бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Сўнг машина ағдарилиб кетган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 май куни М41 Бишкек-Душанбе-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Жарқўрғон тумани Оқтепа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1603-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
2002 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Х. «Нексия» машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб дарахтга урилган. Ҳодиса туфайли машина ағдарилиб кетган. Оқибатда «Нексия» салонида бўлган 2005 йилда туғилган Ф.Э. тан жароҳати олиб, Термиз шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари ҳодиса жойига чиқиб аҳоли ўртасида муҳокама-тарғибот ишларини олиб борган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024