Ўзбекистон | 08:27 / 27.05.2021
2216
2 дақиқада ўқилади

Андижон вилоятида суюлтирилган газ етказиб беришда муаммолар бўлмайди

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва бу борада амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

2021-2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан барвақт киришилиб, куз-қиш мавсумига ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Тайёргарлик юзасидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назоратга олинган. Бунда, айниқса, аҳолини табиий ҳамда суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 425 мингга яқин  истеъмолчига 575 минг донадан зиёд маиший газ баллони орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 4 та газ тўлдириш станцияси ва шохобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган. Ушбу газ тўлдириш шохобчаларининг  ойлик газ тўлдириш қуввати 4860 тонна ва газ сақлаш қуввати 457 тоннани ташкил этади. Бир вақтнинг ўзида 28 та махсус газ ташиш автотранспортларига хизмат қилиш имкониятига эга. 

Суюлтирилган газ баллонлари онлайн назорат тизимига ўтказиш ишлари ҳам Андижон вилоятида жадаллик билан олиб борилмоқда. Шу кунга қадар  500 мингдан ортиқ маиший газ баллонларига штрих кодли стикерлар ўрнатилди ва барча истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди.

Мавзуга оид