Бухорода қидирувда бўлган фирибгар Тошкентда қўлга олинди
Бухоро вилоятида қидирув эълон қилинган фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ИИБ ҳамда Ғиждувон тумани ИИОФМБ ходимларининг ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида Жиноят кодексининг 46- ва 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд органларидан яшириниб юрган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинган.
Қайд этилишича, туманнинг Бобоғози маҳалласида рўйхатда турувчи, 1978 йилда туғилган Р.У.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани суди томонидан 2021 йил 27 апрель кунидан қидирув эълон қилинган. Мазкур шахс Тошкентда қўлга олингандан сўнг шаҳар ИИББга қарашли вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Самарқанд вилоятида қарздорлиги туфайли 117 киши ва 61та транспорт воситасига қидирув эълон қилинган
Мавзуга оид
11:34 / 08.10.2024
Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
16:28 / 24.07.2024