Ўзбекистон | 13:43 / 04.06.2021
3210
1 дақиқада ўқилади

84 ёшли аёлга тегишли уйдан 13 туп кўкнори топилди

Чортоқ туманида яшовчи онахонга тегишли уйдан кўкнори гиёҳвандлик моддаси топилди.

Чортоқ туманида 9 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, 1937 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони томорқасида 13 туп кўкнори ўсимлиги экилиб, парваришланаётганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” мавжуд эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган

Мавзуга оид