АҚШда 20 долларлик тилла танга 19,5 миллион долларга сотилди
АҚШнинг «Қўш бургут» номли 20 долларлик олтин тангаси Нью-Йоркдаги Sotheby’s кимошди савдосида рекорд нархга – 19,5 млн долларга сотилди. Ушбу танга АҚШда муомалага киритишга рухсат берилган охирги олтин пул бирлиги ҳисобланади.
Танганинг олд томонида Озодлик маъбудаси, орқа томонида эса АҚШнинг миллий рамзи ҳисобланган оқбош бургут тасвирланган. Ушбу танга 1933 йилда чиқарилган ва ҳеч қачон муомалада бўлмаган. АҚШ президент Франклин Делано Рузвельт даврида олтин стандартдан воз кечган. Бунгача тайёрлаб қўйилган тилла тангалар эритиб юборилган, бироқ улардан бир нечта сақланиб қолган.
2002 йилдан бери тангага америкалик пойабзал дизайнери Стюарт Вайцман эгалик қилиб келган. У тангани 7,6 млн долларга сотиб олган. Танганинг янги харидори исми номаълум.
Шунингдек, аукционда Вайцманга тегишли дунёдаги энг қимматбаҳо почта маркаси «Британ Гвианаси» 8,3 млн долларга сотилди. Дизайнер 1856 йилда чиқарилган маркани 2014 йилда рекорд нархга – 9,5 млн долларга сотиб олган. Марканинг янги эгаси маркалар сотиш бўйича дунёдаги энг қадимги дилерлик компанияси Stanley Gibbons бўлди.
Вайцман тилла тангани ва ноёб маркани сотишдан тушган маблағни ўзининг хайрия лойиҳаларига йўналтиришини айтган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024