Ўзбекистон | 08:20 / 12.06.2021
9945
1 дақиқада ўқилади

Ангренда «Нексия» билан тўқнашган «Ласетти» ёниб кетди 

Ангренда "Нексия" билан тўқнашган "Ласетти" ёниб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 июн куни соат 22:30ларда, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўли 180-километрида ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган Р.С. бошқарувидаги "Ласетти" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган М.Ю. бошқарувидаги "Нексия" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида "Ласетти" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган, тўқнашув натижасида "Ласетти" русумли автомобиль йўловчиси, 1989 йилда туғилган Н.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид