Жаҳон | 20:09 / 18.06.2021
7590
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қуллик бекор қилинган кун миллий байрам этиб белгиланди

Фото © ТАСС / AP

АҚШ президенти Жо Байден қуллар озод қилиниши куни федерал байрам деб тан олиниши ҳақидаги фармонни имзолади. Ушбу кун АҚШда 19 июнда нишонланиб келинган. Янги байрам National Independence Day - Миллий мустақиллик куни, деб ном олди ва дам олиш куни, деб эълон қилинди.

Байден Оқ уйда фармонни имзолаш вақтида “буюк давлатлар ўз тарихидаги оғриқли дамларни инкор қилмай, уларни қабул қилишини” таъкидлаб ўтган.

АҚШда қулларнинг озод қилиниши ҳақидаги ҳужжатни АҚШнинг 16-президенти Авраам Линкольн 1863 йилда қабул қилган. Бироқ жанубий штатларнинг қаршилиги сабабли ҳужжат Фуқаролик уруши якунланмагунча кучга кирмаган. 1865 йил 19 июнда жанубий штатлар конфедерациясига кирувчи штатлардан охирги бўлиб Техасда қуллик тугатилгани эълон қилинган. Шу йилнинг декабрида АҚШ конституциясига бутун мамлакат бўйлаб қулликни бекор қилган 13-тузатма киритилган.

Мавзуга оид