Ўзбекистон | 17:15 / 05.07.2021
8300
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 5 июль куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар ҳамда минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Минтақамизда Афғонистон йўналишидаги аҳволнинг ёмонлашиши ва кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Яқин идоралараро мувофиқлашувни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, президентлар бўлажак олий даражадаги тадбирларни, шу жумладан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ўтказиш режасини кўриб чиқдилар.

Мавзуга оид