Жаҳон | 20:40 / 09.07.2021
26936
1 дақиқада ўқилади

Олимлар гуруҳи коронавирус табиий равишда пайдо бўлганини маълум қилди

Тадқиқотчилар SARS-CoV ва MERS-CoV каби аввалги коронавируслар ҳам табиий йўл билан пайдо бўлганини эслатиб ўтган.

Фото: Getty Images

20 та мамлакат, хусусан, Австралия, Буюк Британия ва АҚШ олимларидан иборат гуруҳ коронавирус табиий равишда пайдо бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Zenodo порталида чоп этилган тадқиқотда айтилмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, коронавирус юқтириш ҳолатларининг Уҳандаги вирусология институти билан алоқадорлигига оид далиллар йўқ, аммо ҳолатлар Уҳандаги ҳайвонлар бозори билан боғлиқ. 

Олимлар шунингдек, Уҳандаги вирусология институтида фаолият олиб борган инсонларнинг касаллик юқтиргани ҳолатлари йўқлигини билдирган.

Инфекция табиий йўл билан пайдо бўлганининг яна бир исботи сифатида унинг мутацияга учраши ва яшовчанлиги ошиши кўрсатилмоқда.

Олимлар гуруҳи SARS-CoV ва MERS-CoV каби аввалги коронавируслар ҳам табиий йўл билан пайдо бўлганини эслатиб ўтган.

Аввалроқ Хитой фанлар академияси ва Шандун университети олимлари SARS-CoV-2 вирусининг эволюцияси устида тадқиқот ўтказган ва кўршапалакларда коронавируснинг 24та янги турини аниқлаганди.

Мавзуга оид